БОЛҚОН-КАВКАЗ ИРҚИ — катта европеоид иркига киради. Соч ва кўзлари қора, юзи ва танаси сертук, бўйдор, кенг юзли; брахикефалия шу ирққа хос. Марказий ва Жан. Европа (Жан. Австрия, Италия ва Грециянинг шим., Югославия) да, Кавказда (туб аҳолининг куп қисми), Осиёда (Ғарбий Эрондаги лурлар, бахтиёрийлар ва б. халқлар) тарқалган.