БОЛОДАРИ

БОЛОДАРИ (форс, бола — тепа, юқори, дар — эшик) — эшик кесакисининг тепа қисми. Қуйи ёғоч, яъни остона тагдари, ён томондаги икки ёғоч ёндари деб аталади. Остонага параллел қилиб, икки ёндарининг устига ўрнатилади. Баъзан, айниқса меҳмонхоналарда, жамоат биноларида ёндарилар билан бирга ўйма нақш билан ҳам безатилади (Самарқанддаги Улуғбек мадрасасининг эшиклари).