БОЛАН ЙЎЛАГИ — Покистоннинг ғарбидаги, Макрон ва Сулаймон тоғлари туташган жойдаги тоғ йўлаги. Болан довони (бал. 1792 м), Болан дарёси водийси ва Шириноб дарёси ирмоқларидан бирининг водийси орқали ўтилади. Қад. карвон йўлларидан бири. Суккурдан Кветта ш. га ва ундан Афганистан чегарасигача борувчи т. й. ва шоссе йўли ўтган.