БОКУ ТЕАТР СТУДИЯСИ — Бокудаги М. Ф. Охундов номидаги театр техникуми қошида узбек актёрларини тайёрлаш учун ташкил этилган студия (1925). Унда ўзбек театрининг Ҳалима Носирова, Сайфи Олимов, Назира Алиева, Зуҳур Қобулов, Саъдулла Тўрабоев, Ҳакима Хўжаева, Карим Ёқубов, Раҳимберди Бобожонов каби вакиллари таҳсил кўрган. Ёш ўзбек актёрлари 3 йиллик ўқиш мобайнида озарбайжон театрининг таниқли арбоблари (Кирмоншохли, А. А. Туганов, В. В. Сладкопевцов каби) бадиий раҳбарлигида Ж. Жабборлининг «Ойдин», Ж. Мольернинг «Жорж Данден», Б. Томаснинг «Чарли хола» спектаклларини тайёрлаб қайтди. Боку театр студияси с 1927 й. да ўз фаолиятини тугатган.