БОЙҚОБИЛОВ Барот Тиллаевич

БОЙҚОБИЛОВ Барот Тиллаевич (1937.14.3, Ургут тумани Кенагас қишлоғи) — Ўзбекистон халқшоири (1997), СамДУ филология ф-тини тамомлаган (1962). Ўзбекистон давлат бадиий адабиёт нашриёти (1962—63), ёшлар газ. , (1963—68), болалар адабиёти нашриёти (1968—74)да муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари. Партия ва ҳукумат идораларида хизмат қилган (1974—90). «Мулоқот» жур. бош муҳаррири (1991 й. дан). Бойқобиловнинг «Самарқанд сатрлари» (1962), «Висол» (1965), «Сени излайман» (1968), «Самарқанд ушшоғи» (1969), «Афросиёб» (1970), «ким сокин яшайди Ўзбекистонда» (1990) ва б. шеърий тўпламлари, бир нечта достонлари нашр этилган. Унинг «Кун ва тун» (1968) шеърий қиссасида Бобурнинг бадиий образи узбек адабиётида илк бор намоён бўлди. Кейинчалик Бойқобилов Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган «Шукухли карвон» (1981), «Нотинч Хуросон» (1985), «Сокин Хурсон» (1992) ва «Конли Хуросон» (1992) достонларини, «Ҳайрат улАҳрор» (1997) шеърий романини эълон қилди. Сўнг улар асосида беш достондан иборат «Янги хамса»ни (1998) ва «Ўзбекнома» (1999) шеърий романини яратди. Бойқобилов узбек шеъриятида сонет жанрининг равнақ топишига катта ҳисса қўшди. Б. Петрарка, В. Шекспир, П. Неруда, Р. Ҳамзатов сонетларини, узбек тилига таржима қилган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994).