БОЙПЎРИШЛИСОЙ

БОЙПЎРИШЛИСОЙ — Самарқанд вилоятидаги сой. Нурота тоғларининг жан. ён бағридан 1700 м баландликдаги булоклардан бошланади. Қор ва ёмғирдан сув олади. Уз. 15 км. Уртача йиллик сув сарфи 50—100 л/сек. Бойпўришлисой баҳорда сел келганда Оқтепасойга қўшилади.