БОЙМУРОДОВ Ибодулла (1940.25.3, Пастдарғом тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). СамДУ нинг мат. ф-тини тугатган (1971). 1963 й. дан Пастдарғом туманидаги 9, 74-мактабларда, 1976 й. дан Нуробод туманидаги 15-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. Боймуродов дарсларни кўргазмали қуроллар асосида самарали ташкил этишга катта аҳамият беради, ҳар бир ўқувчи билан яккамаякка ишлаб, уларни мустақил фиқолашга, оғзаки нутқини ўстиришга ҳаракат қилади. «Бошланғич синф ўқувчиларини ўйинлар орқали тарбиялаш» мавзуини ишлаган.