БОЗЕ ЭЙНШТЕЙН СТАТИСТИКАСИ

БОЗЕ ЭЙНШТЕЙН СТАТИСТИКАСИ — бутун сон спинли айний зарралар (бозонлар) тизимига татбиқ қилинадиган квант статистика. Ҳинд физиги Ш. Бозе ва немис физиги А. Эйнштейн томонидан яратилган (1924). Унга асосан ҳар бир квант ҳолатда зарралар сони ихтиёрий бўлади. Кейинчалик В. Паули зарралар сони зарралар спинига ҳам боғлиқ бўлишини (зарралар системаси’ҳолатини) кўрсатди. Бозе эйнштейн статистикаси — Э. с. га бўйсунувчи зарралар системаси ҳолати симметрик функция б-н аникланади. Бозе эйнштейн статистикаси — Э. с. қаттиқ жисмларнинг иссиқлик сиғимига, қора жисмнинг нурланиш назариясига татбиқ қилинади.