БОЖХОНА ДАРОМАДЛАРИ — давлат бюджетининг даромад бандларидан бири. Мамлакат чегарасидан олиб ўтилган товарлардан ундирилган божлар, божхона йиғимлари (статистик йиғим, марка йиғими, товарларни саклаш ва омборларга жойлаш ва б. учун олинадиган ҳақлар), жарималар ва божхона томонидан мусодара қилинган товарлар (мулк)ни сотишдан тушган маблағлар ва б. дан ташкил топади.