БОДРОҚ

БОДРОҚ (бодирлаш сўзидан) — маккажўхори ёки буғдойдан тайёрланадиган таом. Бодроқни хонаки усулда тайёрлашда қиздирилган қозонга дон солиниб, куруқ қовурилади (қозон таптини ошириш учун унга қум ҳам солинади). Дон мағзининг ағдарилиб оқариши Бодроқнинг тайёр бўлганлигидир. Баъзан тайёр Бодроқга шакар қиёми пуркаб юмалоқланади (каллак Б.). Саноат усулида қаламча кўринишида ва таъми мазали Бодроқ гуруч, буғдой, маккажўхори донларини парда ва пўстдан тозалаб, герметик цилиндрда 10—15 атм босим б-н 250° ҳароратда ишлов бериб, сўнгра босимни кескин пасайтириш, чўзилиб катталашган донни қовуриш йўли билан тайёрланади.