БЕШНОВ — Ҳисор тоғ тизмасининг тармоқдаридан бири. Жан. да ва ғарбда Қизилдарё, шаркда Танхоздарё оралиғида жойлашган. Узунлиги қарийб 28 — 30 км. Энг баланд жойи 3446 м (Чурчиқ тоғи). Сувайирғич қисмининг бал. 2600—3000 м. Шим. ён бағри анча тик ва сойлар билан ўйилган, жан. эса Қизилдарё водийсига астасекин пасайиб боради ва нисбатан камроқ ўйилган.
Бешнов токембрий ва қуйи палеозойнинг метаморфик сланец ҳамда гилтош катламларидан тузилган. Сувайирғич қисмида ўткир қиррали, қояли чўққилар (Арратош, Маскара, Чакмонкуйди) бор. Сойларнинг аксарияти булоқлардан бошланади. Баҳор ва ёзнинг биринчи ярмида тўлиб оқади.
Қуйи ён бағирларининг тупроғи жигарранг. Ёнғоқ, дўлана, наъматак, зирк, учқат ўсади. 2200 м дан юқорида арчазорлар бор. Яйлов минтақаси (субальп ва альп зоналари)да ёввойи сули, мушукқуйруқ, бетага, қоқиўт, бинафша, ёстиқсимон ўсимликлар тарқалган. Тошқўрғон қишлоғидан шарқдаги қисми Ҳисор қўриқхонаси худудига қарашли. Қолган қисми яйлов сифатида фойдаланилади. Бешнов ён бағридан Оққуодинсой, Қоронкўлсой, Сулувсой, Мирқуруқ, Новтерах ва б. сойлар бошланади.