БЕТПАҚДАЛА

БЕТПАҚДАЛА — Қозоғистондаги чул. Сарисув дарёси қуйи оқими ва Чу дарёсидан Балхаш кулигача (500 км) чўзилган. Жан. да Чу дарёси билан чегараланган, шим. чегараси 46°30’ ш. к. ка тўғри келади. Майд. қарийб 75 минг км2. Б. урқирли баланд текислик; денгиз сатҳидан уртача бал. 300—350 м, гарбий қисмининг бал. 250 м, шарқий кисми эса (Мўйинти дарёси яқинида) 450 м. Энг баланд жойи 974 м (Тароз ш. яқинида). Тепаликлари ясси, кўпинча гранит ва сланецлар ер юзасига чиқиб ётади. Бетпақдаланинг ғарбий қисми гилли ерлар бўлиб, шурхок, тахиршур кул кўп. Ўрта ва жан. қисми дўнг қумликлардан иборат, ер юзаси чақиртош билан қопланган; шарқий қисмида тепа, қир ва якка тоғлар: Бойқора (665 м), Желтов (974 м) тоғлари бор. Б. иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши қаттиқ совуқ, йилига 100—150 мм ёпин тушади. Янв. нинг уртача т-раси —12’ дан —14° гача, июлники 24—26°. Доимий оқар сув йуқ, эрта баҳорда оқиб, езда қуриб қоладиган сой, жилғалар бор. Ўсимлик сийрак, шувоқнинг бир неча тури, шунингдек, шўра усади. Сой ва ботиқларда бурган, терескен, шувоқ, бетага учрайди. Бетпақдала баҳорги ва кузги яйлов. Суғориш, экин экиш, яйловларга сув чиқариш соҳасида катта ишлар қилинмоқда. Гипс, қўрғошин ва темир рудалари, мармар, тоғ хрустали, кварцит, яшма, туз ва б. фонда ли казилма конлари топилган.