БЕТОНҚОРГИЧ

БЕТОНҚОРГИЧ — цемент, қум, шагал ва чақиқ тошни механик усулда аралаштириб ва бу аралашмани сув билан қориб бетон қоришмаси тайёрловчи қурилма. Асосий иш қисми электр двигатели айлантирадиган аралаштириш барабани. Бетонқоргич муқим (стационар) ва кўчма хилларга бўлинади. Муқим Бетонқоргич бетон з-длари ва қурилишларда ишлатилади. Кучма Бетонқоргичдан кичик ҳажмли ишлар учун фойдаланилади. Иш тарзига кўра, вақтивақти билан ишлайдиган ва узлуксиз ишлайдиган хилларга; қоришма тайёрлаш усулига кўра, гравитацион ва мажбурий аралаштирадиган хилларга булинади. Автомобиль шассисига ўрнатилган Бетонқоргич автобетонқоргич дейилади. Бундай Бетонқоргич бетонии йўлйўлакай аралаштириб кетаверади.