БЕССЕМЕР ПЎЛАТИ — махсус таркибли (Б1, Б2 маркали) чўянни (қ. Бессемер чўяни) бессемер конвертерида қайта ишлаб олинадиган пўлат. Совуклайин яхши кесилади, осон пайвандланади ва болғаланади. Рельс, швеллер, балка, болт, труба (қувур) ва сим каби прокат маҳсулотлари и. ч. да кенг қўлланилади (қ. Лўлат).