БЕНГЕЛА ОҚИМИ — Африканинг ғарбий қирғоқлари яқинидаги совуқ денгиз оқими. Ғарбий Шамоллар номли денгиз оқимининг шим. тармоғи. Жан. шарқдан шим. ғарбгатомон ҳаракатланади. Тезлиги соатига 1 — 2 км. Сувнинг т-раси жан. да ёзда 19°, қишда 15°. шим. да ёзда 26°, қишда 22°. Атлантика океани жан. қисми океанографиясида муҳим роль ўйнайди, биоген элементларга бой, чуқурликдаги сувларни кўтарилишига ёрдам беради.