БЕЛУХА — Олтойдаги энг баланд чўққи, Катунь тизмасида, 2 чўққидан иборат. Мутлақ бал. 4506 м. Ён бағирлари доимий муз ва қор билан қопланган. Катун, Берель, Менсу ва б. музликлар (умумий майд. қарийб 70 км) бор.