БЕЛУ-ОРИЗОНТИ — Бразилия жан. шарқидаги шаҳар, Минас-Жерайс штатининг маъмурий маркази. Бразилия ясситоғлигида жойлашган, денгиз сатҳидан 900 м баландликда. Аҳолисидан ортиқ (шаҳар атрофи билан 3,5 млн.). 2,1 млн. киши Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Мамлакатнинг кон саноати р-ни маркази. Белу-Оризонти яқинида темир, марганец рудалари, йирик олтин конлари бор. Кора металлургия, кимё, кўнтери, полиграфия, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган. Мебель ишлаб чиқарилади, олмосга ишлов берилади. Белу-Оризонтига асос солинган вақгда (1895) шаҳар СидадидиМинас деб аталган. Унт, тарих музейи бор.