БЕЛОРУССИЯ МИЛЛИЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ — Белоруссия Республикасидаги ўзўзини бошқарувчи олий илмий муассаса. Табиий, техника ва ижтимоий фанларнинг асосий йўналишлари бўйича тадқиқотлар олиб боради ва уларни мувофиклаштиради. 1929 й. Минск ш. да Белоруссия маданият ин-ти негизида ташкил этилган. 1997 й. га қадар Белоруссия ФА деб аталган. Академия таркибида 11218 ходим, жумладан 5961 илмий ходим, 55 акад., 96 мухбир аъзо, 375 фан д-ри, 2557 фан номзоди ишлайди (1997). Академия тизимида 6 бўлим: физика, мат. ва информатика; машинасозлик ва энергетиканинг физиктехник масалалари; кимё ва геол. фанлари; биол. фанлари; ижтимоий фанлар; тиббиёт масалалари бўлимлари бор. Конструкторлик бюроси ва бўлими (тадқиқот корхоналари б-н)дан иборат конструкторлик-тадқиқот базаси мавжуд; интлар қошида 10 махсус конструкторлик бюроси (тадқиқот корхоналари б-н) ишлайди. Академия тизимида «Белоруская навука» нашриётматбаа и. ч. бирлашмаси, Я. Колас номидаги Марказий кутубхона, Марказий илмий архив, қад. белорус маданияти, Белоруссия ФА тарихи музейлари бор. ФА «Доклады АН Белорусь, «Becтник АН Беларуси (5 серияда), «Дифференциальные уравнения», «Инженернофизический журнал», «Журнал прикладной спектроскопии», «Трение и износ» жур. ларини, кўп тиражли «Навшы АН Беларуса» газ. ни нашр этади. ФА президенти — Александр Павлович Войтович (1997 й. дан).