БЕЛДОРСОЙ

БЕЛДОРСОЙ — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой, Оқсоқотасойнинг ўнг ирмоғи. Катта Чимён тоғининг ғарбий ён бағридан бошланади. Уз. 23 км, ҳавзасининг майд. 77 км2. Ўртача йиллик сув сарфи 1 м/сек чамасида. Белдорсой қор ва ёмғир сувларидан тўйинади; баҳорда тўлиб оқади, баъзан сел келади. Белдорсойнинг 24 та майда ирмоғи бор. Б. ҳавзасида тоғчанғи спорти ўйинлари ўтказилади. Халқаро талабларга жавоб берадиган махсус иншоотлар қурилган.