БЕЛГОРОД ЎРДАСИ (Бужоқ ўрдаси, Добружа ўрдаси) — Бужок даштиая кичик нўғойлар давлат бирлашмаси (17 — 18-а. лар), Қрим хонлиги ва Туркиянинг вассал и. Аккерман ш. нинг русча аталишидан олинган (ҳоз. БелгородДнестровский ш.). Нўғойлар 1620-й. ларда Каспий бўйи даштларидан кўчиб келганлар. Молдавия ва Украина ерларига тез-тез ҳужум қилиб турган. 1770 й. Россия васийлигига ўтгач, кўчманчилар Азов бўйи даштларига кўчирилган.