БЕКЎҒЛИСОЙ

БЕКЎҒЛИСОЙ — Тошкент вилояти Бекобод туманидаги сой. Қурама тизмасининг ғарбий этагидан, 1000 м баландликдан бошланиб, жан. ғарбга — Сирдарё томонга оқади. Бекўғлисой 4 та ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади, уз. 13 км. Бекўғлисой жуда камсув, ёғингарчилик пайтидагина тўлиб оқади. Б. Бекўғли қишлоғидан ўтиб қуриб қолади. Бекўғлисой сувидан қисман суғоришда фойдаланилади.