БЕКШАЙХ

БЕКШАЙХ — қорақалпоқ уруғларидан. Бекшайх ўн тўрт уруғ қорақалпоқ қабиласига мансуб. Бекшайхлар Довқора пасттекислигининг чеккасидаги Кўкўзакдан шарқда жойлашган Оқжоқис номли тарихий мавзеда яшаганлар. Б. уруғи 19-а. ўрталарида 180 хўжаликдан иборат бўлган.