БЕКОВИЧ-ЧЕРКАССКИЙ ҲАРБИЙ ЮРИШИ

БЕКОВИЧ-ЧЕРКАССКИЙ ҲАРБИЙ ЮРИШИ (1714-17) Россия ҳукмдори Петр I томонидан Амударёнинг қуйи оқими соҳилига уюштирилган ҳарбий юриш. Ҳарбий юришга Бекович-Черкасский раҳбар бўлади. Унинг асл исми Давлат Кизден (Гирей) мирза, чўқинтирилгач, Александр Бекович-Черкасский номини олган. 1714 й. катга қўшин билан Хива ва Бухоро хонликларини босиб олиш учун жўнатилади. Туркман элчиси Хожанафас 1713 й. Астрахонда бўлганида рус маъмурларига Хива яқинидаги Эркет мавзеида олтин кони борлигини айтади. 1716 й. 14 февда Бекович-Черкасский Петр I дан қуйидагича топшириқ олади: Амударё эски ўзанини текшириб, унинг қумида олтин борйўкдигини аниқлаш; Амударёнинг Оролга қуйилиш жойида истеҳком қуриш; Хива ва Бухоро хонларини рус тобелигига ўтказиш; Ҳиндистонга борадиган савдо йўлини ўрганиш. Петр I Бекович-Черкасский ихтиёрига 4000 нафарли мунтазам қўшин, 2000 нафарли ёйиқ казаги, бир неча денгиз зобити, 2 муҳандис, 2 савдогарни топширади. Бекович-Черкасский Астрахонда туриб, Хива хонлиги шим. чегараларини ўрганади; Каспий денгизи харитасини тузади. Эвазига гвардиячи капитан унвонига эришади. 1717 й. баҳорида Бекович-Черкасский майор Тевкелеевни Эрон ва Ҳиндистонга жосус қилиб жўнатади; ўзи эса ўн мингли кўшин билан Хива хонлигига юриш килади. Хивадан 120 чақиримча бўлган Қайрағоч дарасида Шерғозихонга 24 минглик қўшини билан тўқнашади. Уч кунлик жангда ҳар икки томон катга талофат кўради. Хон Бекович-Черкасскийни музоқара юритиш учун Хивага бошлайди. Хивада хон душманни ғафлатда қолдириш мақсадида муҳим ҳарбий стратегик ҳийла — рус қўшинларини беш шаҳарга бўлиб юборишни таклиф қилади. Рус қўшинлари бўлиб юборилгач, сарбозлар уларга ташланиб, барчасини қиличдан ўтказадилар. Омон қолганлари бориб, фожиани рус маъмурларига етказадилар. Хива хони Бекович-Черкасскийни 1717 й. 29 авгда катл этади.

Шу тарзда унинг ҳарбий юриши барбод бўлади.

Ад.: Посланник Петра 1 на Востоке. Посольства Флорио Бсневенк в Персию и Бухару в 1718 1725 гг., М., 1986.

Наим Норқулов.