БЕЗНОИТИОЗ — асосан қорамоллар орасида учрайдиган сурункали кечувчи инвазион касаллик. Besnoitia авлодига мансуб содда жониворлар қўзғатади. Кўпинча 6 ойлик ва ундан катта бўлган ёш моллар касалланади. Касаллик бўкалар орқали тарқалади. Тери эластиклиги йўқолиб қалинлашади, жуни тўқилади, терида қонталаш ёриқлар пайдо бўлади, кўз склерасининг яллиғланиши, кератит, кўриш қобилиятининг йўқолиши кузатилади. Клиник белгиларга, гистологик, паразитологик ва серологик тек-шириш натижаларига кўра диагноз қўйилади. Давоси ишлаб чиқилмаган.
Олдини олиш ва қарши кура ш: касалланган ҳайвонларни алоҳида ажратиш ва яроқсизга чиқариш, инсектицидлар билан Безноитиоз қўзғатувчисини йўқ қилиш, гўнгни биотермик зарарсизлантириш, чорвачилик биноларини дезинвазия қилиш. Сўйилган ҳайвонлар гўшти ва б. маҳсулотларида Безноитиоз паразитларининг цисталари топилганда гўшт озуқа уни тайёрлаш учун ишлатилади.