БЕЗЕНГИ ДЕВОРИ — Катта Кавказнинг Бош ёки Сувайирғич тизмасининг энг баланд қисми. Уз. 12 км. Безенги девори дда Шхара (5068 м), Шота Руставели (4860 м), Жангитов (5058 м), Қатинтов (4970 м), Гестола (4860 м), Лалвар (4350 м) чўққилари бор. Тизманинг шим. ён бағридан Безенги водий музлиги бошланади.