БЕДРИНЦЕВ Кирилл Николаевич (1907.1.4, Керки – 1995.7.4, Тошкент) — иқтисодчи олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1962), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), иқтисод фанлари дри (1961), проф. (1964). Ўрта Осиё давлат унтининг иқтисод фтини тугатган (1929). 1930 — 40 й. ларда Ўзбекистон давлат режалаштириш идораларида ишлади. Ўзбекистон ФА Иқтисод ин-тида катта илмий ходим (1943 — 49), ишлаб чикарувчи кучларни жойлаштриш бўлимининг раҳбари (1950 — 85) ва Республика Ишлаб чикарувчи кучларни ўрганиш кенгаши (СОПС) раисининг ўринбосари (1962 — 85). 1985 й. дан Ўзбекистон ФА Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгаш маслаҳатчиси. Илмий ишлари Ўрта Осиёда ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ри-вожлантириш масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974). «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (1994).