БЕДИЛ

БЕДИЛ (тахаллуси; асл исми Мирзо Абдулқодир) (1644, Бенгалия, Азимобод ш. — 1721, Деҳли) — шоир, мутафаккир. Ҳарбий хизматчи оиласида туғилган. Ота-бобоси кеш (шаҳрисабз)лик, туркий бар-лос уруғидан. Ёшлигидан турли фанларга қшиққан. Шайх Камол, шоҳ Фозил ва Мирза Абдулқосим каби олимлардан таълим сшган. Ҳиндистон бўйлаб кўп саёҳат қилган, 1685 й. дан умрининг охиригача Деҳпида яшаган. Форс тилида ижод қилган. Араб, форс, ҳинд, урду тилларини мукаммал билган, шарқ халқлари ада-биётини, тасаввуф ва юнон фалсафасини, айниқса Аристотель фалсафасини ат-рофлича ўрганган. 10 ёшларидан бадиий ижод б-н шуғулланган. 20 ёшида шеърларини саралаб тўплашга киришган. Му-раккаб ижтимоий-иқтисодий шароитда яшаб ижод қилган шоир ўз даврига бефарқ қарамаган, ҳинллар ва мусулмонларнинг тинч-тотув яшашлигини, юртни обод, халқни тинч-осойишта, фаро-ғатда, ҳамжиҳатлиқда кўришни орзу қилган. Инсон эркинлиги, тафаккури ҳақида фалсафий фиқолар баён этган. Унинг фал-сафий-ахлоқий қарашлари тасаввуф ақидалари таъсирида шаклланган. Бедил дунёқдраши тасаввуфнинг ваҳдат ул-вужуд таълимотига асосланади, яъни оламни Аллоҳнинг кўзгуси, инсон қалбини шу кўзгунинг маркази деб билади. Инсон қал-би қанчалик сайқал топса, у шунча Аллоҳ нурини акс эттиради. Шу боис Инсон буюк ва қудратлидир. Аммо буни унинг ўзи англаши лозим, дейди.

Бедил 120 минг мисрадан ортиқ шеърий, кўпгина насрий асар ёзган. Ғазал, ру-боий, қасида, қитъа, таржиъбандларининг ўзи 75 минг мисрани ташкил этади. Йирик асари «Чор унсур» («Тўрт унсур», 1703) насрда ёзилган бўлиб, шеърлар ҳам илова қилинган. Китоб-иинг дастлабки бобларида Бедил ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Сўнгги икки бобда эса тўрт унсур — ҳаво, сув, ер, олов тўғриоида; ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамнинг пайдо бўлиши ҳақида сўзлайди. Мутлақ руҳ, руҳ ва нарса тўғрисида гапиради, дин ҳамда руҳонийларнинг ўрни ҳақидаги ўз фиқоларини ифодалайди. Китобда парилар, жинлар, уйқу, туш кўриш ва б. ҳақида ҳикоя ва афсо-налар ҳам мавжуд.

Бедил «Ирфон» («Билим», 1711 — 12; «Комде ва Мудан», «Нукот» асарлари ҳам шунинг таркибида) достонида фалсафа, тарих, табииёт, адабиёт ва илоҳиётнинг хилма-хил масалаларига тўхталган. Асарда борлиқ, материя, заррачалар, жонли мавжудот ва нарсалар табиати ҳақида, наботот тўғрисида сўзлайди. Борлиқ, йўклиқ, фано, бақо сингари фалсафий масалалар ҳақида фикр билдиради. Тил ва тилнинг хизмати, аҳамиятини талқ-ин этади, ҳиссий ва ақпий билиш ман-баи, туйғу, тушунча, ақд ҳакдаа муҳокама юритади. У ҳинд фалсафасидаги т«аносух» назарияси ҳамда ислом фалсафасидаги «таваккул» таълимотини танқид қилади. Табиат ҳодисаларини табиатнинг ўзини ўрганиш йўли билан тушунтириш лозим деб билади. Унингча, дунё абадий бўлиб, тўхтовсиз ҳаракат қилади ва ўзгариб туради. «Комде ва Мудан» достонида дўстлик, муҳаббат, вафодорлик, адолат, илммаърифат масалалари акс этган. «Нукот» («Ҳикматли сўзлар») асарида эса Бедил қарашларини якунлаб, умумлаштирган. Бунда Бедил ўз таълимоти асосларини ҳам қисқача баён қилган.

«Тилсими ҳайрат» (1669), «Муҳити аъзам» («Буюк океан», 1681), «Тури маърифат» («Маърифат тоғи», 1687), «Ғазалиёт», «Рубоиёт» ва б. асарларида ҳам ижтимоий масалалар ёритилган. Шеърларидатарбия, хулқ-ахлоқ тўғрисидаги ўз фиқоларини билдиради, жамиятдаги жабр-зулм, адолатсизлик каби иллатларни қоралайди.

Бедилнинг ижтимоий масалаларга оид қарашларида маърифатпарварлик, мурувват ва одамийлик асосий ўринни эғаллайди. Асарларининг кўпчилиги 16 жилдли «Куллиёт»ига кирган (Бомбай, 1882).

Ҳиндистон билан Туркистон қадимдан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқада бўлган. Бу Туркистонда Бедил асарларининг тарқалишига кенг йўл очган, аммо турли ижтимоий гуруҳ вакиллари шоир меросидан ўз манфаатлари йўлида фойдаландилар. Бедил асарларида Туркистон ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги алоқага доир маълумотлар ҳам кўплаб учрайди. У «Чор унсур» асари да Жайхун (Амударё), Туркистон тўғрисида, Самарқанддан Ҳиндистонга қавмқариндошлари келганлиги тўғрисидаги маълумотларни келтиради.

Бедил асарлари айниқса 19-а. дан Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Улар фалсафий фикрга бойлигидан Б. Туркистонда «Абулмаъоний» («Маънолар отаси») деган ном олган. Унинг китобларини ўқиб берувчилар б«едилхонлар» деб аталган. Фурқат, Муқимий, Аваз, Аҳмад Дониш, Хислат ва б. ўз ижодида Бедилнинг илғор фиқоларидан фойдаланганлар. Аҳмад Дониш Б. нинг илғор ижтимоий-фалсафий ғояларини ўрганган, улардан ижтимоий ҳаётдаги камчиликларга қарши олиб борган курашида фойдаланган, илғор ғояларни оммалаштиришни ўз бурчи деб билган. Фурқат Б. нинг фан, маърифат, халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги ғоясини ўрганган, улардан дунёвий билимларни ўрганиш, халқни маърифатга чорлаш ҳақидаги асарларида самарали фойдаланган. Бедилнинг ижтимоий тузум ҳақидаги қарашлари Муқимий, Асирий ва б. мутафаккирларни ҳам қизиқгирган. Улар Бедил ижодининг мураккаб услу-би ва зиддиятли томонлари, илғор жиҳатларига муносиб баҳо берганлар. Узбекистонда Бедил ижоди бўйича илмий тадқиқотлар (Ғ. Ғулом, И. Мўминов ва б.) олиб борилди.

Ас: Комде ва Мудан, Т., 1960; Рубойилар, Т., 1974.

Ад:. Шомуҳамедов Ш., Форс-тожик классиклари ижодида гуманизм, Т., 1968; Мўминов И., Мирзо Бедил, Т., 1974; Шукуров Ш., Мирзо Бедилнинг поэтик мероси, Т., 1979.

Нажмиддин Комилов.