БЕБОКЧА, Бебоқча (форс — шўх, шаддод, дадил) — мақом йўлларида яратилган ўзбек мумтоз ашуласи. Куйоҳанг ва парда тузилиши бўйича БЎзРук мақомига мос келади. Халқ орасида бир неча хиллари тарқалган бўлиб, улар усул (уфар ёки суръати тезлаштирилган сарахбор) ва авжлар кўлами билан фарқланади. Бебокчанинг мукаммал куи йўлини Хожи Абдулазиз Абдурасулов қайта басталаган; Авжи туркни киритиб, Навоийнинг «Чашми оҳулармидур» ва Зебуннисонинг «нашуд» радифли ғазаллари билан айтган. Т. Жалилов ва Г. Собитовларнннг «Нурхон» мусиқали драмасидаги «Ёримни дерман» дуэти Бебокча ашуласи асосида яратилган. Унда Турк авжи ўрнида Уззол на-муди ишлатилган.