БАҲРИЙЛАР

БАҲРИЙЛАР — Мисрда ҳукмронлик қилган икки мамлуклар сулоласидан биринчиси (1250 — 1390). Айюбийларни тахтдан тушириб, ҳокимиятни эғаллаган. Баҳрийлар 1249 й. Миср султони Нажмиддин Айюб (1208 — 50) сарой қуриқчилари қилиш мақсадида сотиб олган турк асирлари бўлиб, дастлабки вақтларда Баҳр аннил (Нил дарёси)даги ороллардан бирида яшаганлари учун шундай деб аталганлар. Сулола вакиллари: Ал-Малик ал-Муъизз Ойбек (1250 — 57), Ал – Малик ал-Мансур Али I (1257 — 59), Ал-Малик ал-Музаффар Қутуз (1259 — 60), АлМалик аз-Зоҳир Бейбарс 1 (1260 — 77), Ал-Малик ас-Саъийд Баракахон (1277 — 79), Ал-Малик ал-Одил Саломиш (1279), Ал-Малик ал-Мансур Қаловун (1279 — 90), Ал-Малик ал-Аш-раф Халил (1290 — 93), Ал-Малик анносир Муҳаммад (1293 — 94, 1298 — 1308 ва 1310 — 41), Ал-Малик ал-Одил Катбуго (1294 — 96), Ал-Малик ал-Мансур Ложин (1296 — 98), Ал-Малик ал-Музаффар Бейбарс И (1308 – 10), Ал-Малик ал-Мансур Абу Бакр (1341), Ал-Малик ал-Ашраф Кучук (1341 — 42), Ал-Малик анносир Аҳмад 1 (1342), Ал-Малик ас-Солиҳ Исмоил (1342 — 45), Ал-Малик ал-Комил Шаъбон I (1345 — 46), Ал-Малик ал-Музаффар Ҳажий I (1346 — 47), Ал-Малик анносир Ҳасан (1347 – 51, 1354 – 61), Ал-Малик ас-Солиҳ (1351 — 54), Ал-Малик алМансур Мухаммад II (1361 — 63), АлМалик ал-Ашраф Шаъбон II (1363 — 77), Ал-Малик ал-Мансур Али II (1377 — 81), Ал-Малик ас-Солиҳ Ҳажий II (1381 — 82), (1382 — 89 йларда буржийлар сулоласи вакили Ал-Малик аз-Зоҳир Барқуқ султонлик қилган), Ал-Малик ал-Мансур Ҳажий II (1389 – 90).