БАҲОР, кўклам — 1) йил фасли, мавсум. Ернинг Шим. ярим шарида баҳорги кеча-кундуз тенглиги (20 ёки 21 март)дан ёзги қуёш турғунлигигача, яъни кундуз энг узун, кечаси энг қисқа бўлган кунгача (21 ёки 22 июнгача) давом этади. Шартли равишда март, апрель ва май ойларини Баҳор деб аташ қабул қилинган. Ернинг Жан. ярим шарида бу вақтда куз фасли бўлади. Баҳор қишдан ёзга ўтиш мавсуми ҳисобланади. Баҳор келиши билан кунлар тез исий бошлайди, дарахтлар барг ёзади, майсалар кўкаради, қушлар учиб кела бошлайди ва ҳ. к. Булар турли жойларда ҳар хил пайтларда рўй беради, Қутб кенгликларида Баҳор қиска бўлади, тропикларда сезилмай ўтиб кетади (қ. Йил фасмари);
2) қад. оғирлик ўлчов бирлиги; мусул-мон давлатларида қўлланилган. Климата ишлатилиш жойи ва даврига қараб ҳар хил бўлган: а) вазни 229 кг га тенг бўлган кичкина ва вазни 422 кг га тенг бўлган катта Баҳор ларга бўлинади. Баҳорнинг 207.4 кг ли тури ҳам бор; б) Маккада 1 Б. 183,7 кг га тенг бўлган (16-а).