БАҒДОДИ — 1) яхлит тахталардан ясаладиган энг қад. эшик тури. Бу эшик қўш табақали бўлиб, табақаларининг ҳар бирида учтадан дила бўлади, шундан дилали эшик деб ҳам аталади. Дилалар ҳандасий ўйма нақшлар билан безатилади. Ўзбекистон ва Тожикистонда майда тахтачалардан йиғиб тайерланадиган жуфтлама эшикдан фарқлаш учуи Бағдоди атамаси қабул қилинган;
2) заминсиз, уч қиррали ҳандасий ўйма шакллар ҳосил қилиш усули; дилали эшик, сандиқ, жавон ва б. ни безашда кўлланилади;
3) кулолликда ҳандасий (доира, учбурчак, юлдузсимон қир-рали) шаклларни ясашда қўлланиладиган услублардан бири. Бу услубда ишланган нақшлар сарнқ, қизил, яшил бўёқлар билан безатилган лаган, коса, шокоса ва тўй лаганларида учрайди.