БАҚИРОҚСОЙ — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой. Ойгаинг дарёсининг чап ирмоғи. Писком тоғ тизмасининг ёғин кўп ёғадиган ва абадий қор ҳамда музликлари бўлган ғарбий ён бағридан бошланади. Уз. 12 км, ҳавзасининг майд. 49 км2. Б. да сув май — июнь ойларида кўпаяди. Ўртача йиллик сув сарфи 1,7 м3/сек.