БАҚАЧИНОРСОЙ

БАҚАЧИНОРСОЙ (Калқонотасой) – Навоий вилояти Навоий туманидаги сой. Коратоғнинг жан. ён бағридан 850 м баландликдан бошланади ва Зараф-шон дарёсига етмасдан, Қалқонота қишлоғи ёнида тугайди. Уз. 28 км, ҳав-засининг майд. 142 км2. Б. жуда камсув, асосан булоқ сувларидан туйинади, фақат ёғингарчилик пайтларида тўлиброқ оқади. Баҳорда Бақачинорсойдан кўпинча сел келади. Энг йирик ирмоғи Биронсой.