БАЯНДИЕВ Тешабой (1931.19.12, Тошкент) — театршунос олим. Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъ-ат арбоби (1981). Санъатшунослик фанлари дри (1994). Тошкент давлат санъ-ат ин-типи тугатган (1954). 1954— 59 й. лар Қорақалпоғистон давлат филармониясида бадиий раҳбар. 1968—74 й. лар Тошкент давлат санъат ин-тида доцент, ф-т декани, ўқув ишлари бўйича проректор (1974-85), 1992 й. дан проф. вазифасини бажарувчи ўқитувчи. 1986—92 й. лар Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон бўлими Тарих, тил ва адабиёт ин-тининг катта илмий ходими. Илмий фаолияти асосан қорақалпоқ ва ўзбек театри муаммоларига бағишланган. «Қорақалпоқ қизи», «Невара» номли пьесаларнинг муаллифи.