БАЯН

БАЯН (қад. рус бахши-шоири Боян номидан) — клавишли, тилчалидамли чолғу асбоб, хроматик гармоника. Б. нинг «тайёр» аккордли ва «танлама» (бир неча октава учун басда тўлиқ хроматик гаммали, стандарт аккордсиз) хиллари бор. Ўнг қўл клавиатураси клавишлардан эмас, тугмачалардан иборатлиги билан ташқи кўринишда аккордеонюн фарқлаиади. Баян кларнет, гобой сингари созларнинг товушига ўхшаш садо беради.