БАШАДАР ҚЎРҒОНЛАРИ

БАШАДАР ҚЎРҒОНЛАРИ — Тоғли Олтой ўлкасининг яйлов ва чўлларида яшаган (мил. ав. 1минг йилликнинг 2-ярми) чорвадор скиф қабилаларининг қабристони. Башадар қўрғонлари Олтойнинг Қоракўл дарё воҳасида жойлашгаи Кулада қишлоғи яқинидаги Башадар деган жойдан топилган. 1950 й. да проф. С. И. Руденко текширган, 60 дан ортиқ қўрғон борлиги аниқланган. Улардан 2 таси очилган. Қўрғонлар дойра шаклида. Бал. 1,5 — 2 м, диаметри 40 — 60 м га етади. Башадар қўрғонларида ёғоч харилар тўшалган, томига 50 — 60 см қалинликда дарахт пўстлоғи тўшамаси ва 1 м қалинлиқда шох-шабба ёпилган махсус хона топилди. Хонанинг шипи қора намат билан қоплангаи. Бу хонага мўмиёланган мурда солинган тобут қўйилган. Мурда ва у билан бирга кумилган буюмлар яхши сақланган. Башадар қўрғонлари уруғ ёки қабила оқсоқолларининг мо-зорлари бўлиб, уларда суяк ва жездан ишланган ёй ўқи, зеб-зийнат буюмлари, кийимкечак қолдиклари, мўмиёланган мурда ва бош суяклари ёрилган 10 отнинг скелети топилди. Уларнинг эгар ва юганлари олтин қоплама нақшлар билан безатилган. Шунингдек, иккита ёғоч тобутда эркак ва аёл мурдаси ва 14 от скелети ҳам топилди. Иккала тобут ва уларнинг қопқоқлари ҳайвон су-ратлари билан безатилган. Эркак тобутига қатор кетаётган 4 йўлбарс ва бурама шохли буғу сурати солинган. Аёл тобути қопқоғига ҳам 4 йўлбарс, пастроғига эса 2 буғу, 3 архар ва 2 тўнғиз сурати чизилган. Тобут деворидаги йўлбарс суратлари устига гул солинган ҳошияли намат ёпилган. Мурдаларнинг камари ва қиндаги шамшири хам сақланган. Бироқмо-зор бир вақтлар талангани учун ундаги қимматбаҳо буюмлар, отларнинг эгар, юганларидаги олтин ва кумуш тақинчоқлар йўқолган. Башадар қўрғонларида топилган бу санъат буюмлари Сибирнинг узоқ ўтмиш маданиятидан, Тоғли Олтой аҳолисининг қадимдан Яқин Шарқ ва Олд Осиё билан иқтасодий ва маданий алоқада бўлганидан далолат беради.