БАЧАДОНДАН ТАШҚАРИ ҲОМИЛАДОРЛИК

БАЧАДОНДАН ТАШҚАРИ ҲОМИЛАДОРЛИК — уруғланган тухум ҳужайранинг бачадондан ташқарида тараққий этиши. Уруғланган тухум ҳужайранинг пайвандланган жойига қараб, ҳомила бачадон найининг ўзида (Б. т. ҳ. нинг шу хилй энг кўп учрайди), тухумдон ёки қорин бўшлиғида, шунингдек бачадоннинг рудиментар шохида ривожланиши мумкин. Бачадон найларида яллиғланишга хос ўзгаришлар (чандиқ ва б.) бўли-ши оқибатида улар ўзининг асосий функиияси, яъни уруғланган тухум ҳужайрани бачадон бўшлиғига ўтказиш қобилиятини йўқотади (қ. Ҳомшшдорлик), натижада уруғланган тухум ҳужайра шу жойнинг ўзида тараққий этади. Кўпинча аёллар жинсий аъзолари касалликлари (полип, ўсма ва б.), инфантилизм (жинсий аъзоларнинг етилмай қолиши), бот-бот бола олдириш, болани узоқ вақт эмизиш ва б. сабаб бўлади. Касалликнинг кечиши ва белгилари унинг хили, бос-қичи ҳамда ҳомиладорликнинг муддатига боғлиқ. Бачадондан ташқари ҳомиладорликнинг хамма хилида хам киндан қонли чиқинди ажралади, баъзан қон кетиши, қорин пастила оғриқ, бўшашиш, бош айланиши, кўнгил айниши, ранг ўчиши кузатилади. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик бачадон найида бўлса, ҳомиладорликнинг 4 — 6 ҳафтасида най ёрилади, бунда қорин пастила чидаб бўлмайдиган оғриқ бўлиб, ҳатто ҳушдан кетиш мумкин. Кўп қон кетиши туфайли қон босими пасаяди, томир тез, лекин билинар-билин-мас у ради. Оғирроқҳолларда шок рўй бериши мумкин. Бачадондан ташқари ҳомиладорликга гумон қилинганда аёл дарҳол касалхонага ётқизилади ва жаррохлик усули билан даволанади. Операциядан кейин маълум муддатгача яллиғланиш касалликларини ўз вақтида да-волатиш, вақт-вақти билан мунтазам тиббий (асосан акушергинеколог) кўрикдан ўтиб туриш Бачадондан ташқари ҳомиладорликнинг олдини олишда жуда муҳим аҳамият касб этади.

Ад.-. Скйоровя И. С. Шевченко Т. К., Актуальнўе проблемў акушерской патологии, Т., 1990.