БАХМОЗОРСОЙ

БАХМОЗОРСОЙ — Жиззах вилояти Бахмап туманицат сой. Сангзор дарёсининг чап ирмоғи. Қоратепа тоғи (Туркистон тизмаси)нинг шим. ён бағридан бошланади. Уз. 21 км, сув тўплаш майд. 44,6 км3, ўртача кўп йиллик сув сарфи 0,52 м3/сек. Бахмозорсой асосан булоқсувларидан, баҳорда қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Тўлинсув даври мартнинг ўрталаридан июлнинг урталаригача давом этади. Бахмозорсойда апр., май ойларида ўртача ойлик сув сарфи 2,5 м’/сек, баъзан 3,0 м3/сек га етади. Бахмозорсой кўпинча куз ва қишда қуриб қолади. Баҳорда сой ўзанидан баъзан сел келади. Бахмозорсой ҳавзасининг тоғли қисмида ўтлоқ ва арчазорлар бор.