БАФФИН ДЕНГИЗИ

БАФФИН ДЕНГИЗИ, Баффин қўлтиғи — Шим. Муз океанидаги ярим ёпиқ денгиз. Гренландия билан Канада Арктика архипелагининг шарқий қирғоқлари оралиғида. Атлантика океани б-н Дейвис бўғози орқали туташади. Майд. 530 минг км2. Ўртача чуқ. 861 м, энг чуқур жойи 2414 м. Сувнинг устки қатламидаги т-ра ёзда 4 — 5°, қишда — Г. Шўрлиги қишда 34%о, ёзда 30 — 32%o. Б. д. қишда сузиб юрувчи музлар б-н қопланади. Ёзда музлар Баффин денгизининг марказий ва ғарбий қисмидагина қолади. Асосий балиқдари — белуха, треска, сельд. Денгиз инглиз қутб сайёҳи У. Баффин номи билан аталган.