БАТАРЕЯ — бир хил турдаги электр аккумуляторлари, конденсаторлари ёки иситиш радиатори, иситиш асбоблари ҳамда аппаратлари ва б. нинг биргаликда ишлаши учун маълум тизим асосида бирлаштирилган қурилма. Жумладан, аккумулятор элементларини ўзаро кетма-кет, параллел ёки аралаш схемаларда улаб, аккумуляторлар батареяси ҳосил қилинади. Кетма-кет улашда унинг электр юритувчи кучи (ЭЮК) барча элементларининг ЭЮК йиғиндисига, зарядсизланиш токи эса бир элементникига тенг бўлади. Параллел улашда унинг ўтказувчанлиги ва, демак, зарядсизланиш токи ҳам ошади. Аралаш улашда Батареядан олинадиган қувватни ошириш мумкин. Умуман, Батарея тузишда ички қаршилиги кичик бўлган элементлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 1997 й. АҚШда яратилган электромобилда қўлланилган. Батарея унинг 1500 км масофани ўтишига имкон беради.