БАСТИОН

БАСТИОН (франц. bastion — мустаҳкам қўрғон) — атрофи мустаҳкам девор билан ўралган, бешбурчак шаклида қурилган ҳарбий истеҳком. Б. да замбаракларни ўрнатиш учун махсус кўтармалар қурилади, мудофаа девори ва хандақнинг олди, ён томонини ўққа тутиш учун ўт очиш нуқталари ўрнатилади. Бастион биринчи марта Италияда 15-а. да пайдо бўлган. Бастион ўз вақтида зўр ва ишончли истеҳком вазифасини ўтаган. Бастион 19-а. ўрталаригача қўлланилган.