БАСК ТИЛИ — басклар тили. Басклар мамлакатининг расмий тили (испан тили билан бир қаторда). Генеалогик таснифларда ажралиб қолган тил сифатида қаралади. Баск тили Кавказ тиллари б-н боғлиқ деган фикр мавжуд. Ёзуви лотин алифбоси асосида.