БАНИСУЭЙФ

БАНИСУЭЙФ (араб. Банисувайф) — Мисрдаги шаҳар. Банисуэйф муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 174 минг киши (1991). Нилнинг чап соҳилидаги порт. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Қ. х. рнининг (пахта, шакарқамиш, донли экинлар, хурмо) савдо маркази. Озиқовқат, тўқимачилик, пахта тозалаш, ипйигирув, ёғ-мой саноати корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган.