ЮНУСОВ Муҳаммаджон Собирович

ЮНУСОВ Муҳаммаджон Собирович (1932.5.1 — Ўш вилояти, Жалолобод шаҳри — 2002.15.10) — физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), физикамат. фанлари д-ри (1981), проф. (1983). Ўрта Осиё унтини тугатган (1955). Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тида илмий ходим (1955 йилдан), лаб. мудири (1971—78, 1982—83), тажриба з-дига эга бўлган махсус конструкторлик бюроси директори (1978—79, 1988—89), директор ўринбосари (1979 — 82), Ўзбекистон ФА «Физика—Қуёш» илмий и. ч. бирлашмаси Бош директорининг биринчи ўринбосари (1987 — 88), Тошкент электротехника алоқа ин-тида илмий ишлар бўйича проректор (1983—88). Илмий ишлари аралашмалар билан бойитилган яримўтказгичлар ва улар асосидаги асбобларнинг тузилмаларига турли кўринишдаги энергиялар ва чуқур кириб борувчи нурлар таъсир этганда уларда юз берадиган электр жараёнларни текширишга бағишланган. Юнусов бошчилигида қ. х. учун ўта муҳим ва истиқболли бўлган масала — махсус аралашмалар билан бойитилган ярим ўтказгичларда радиацион жараёнларни ўрганиш асосида қатор илмий ечимлар ишлаб чиқилди. Ахад. П. Қ. Ҳабибуллаев билан ҳамкорликда Юнусов ғўза уруғини экиш олдидан физик таъсирдан ўтказиш йўли билан пахта ҳосилини ошириш масаласини ҳал қилди.

Ас: Физические явления в кремнии, легированном элементами платиновой грушш, Т., 1983; Элементарнне атомнне процессы и электронная структура дефектов в полупроводниках (в соавторстве), Т., 1986.

Категория: 0 YU