ЮНОНА

ЮНОНА (лот. — қадимги римликлар маъбудаси номидан) — кичик сайёра (астероид). 1804 йилда немис астрономи К. Гардинг кашф этган. Қуёш системасидаги учинчи кичик сайёра. Диаметри 225 км. Юнонанинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 2,668 астрономик бирлик, Қуёш атрофини 4,36 йилда тўлиқ бир марта айланиб чиқади. Орбитасининг эклиптикага оғмалиги 13°0. Эксцентритети 0,258, кўринма юлдуз катталиги 7,0 дан 10,0 гача ўзгариб туради. Равшанлигининг ўзгаришига қараб, унинг ўз ўқи атрофида айланиши тахмин қилинади. Ҳамма кичик сайёралар каби Юнонада ҳам атмосфера йўқ.

Категория: 0 YU