ЮЛДУЗ ЁРҚИНЛИГИ — юлдуз нурининг кучини, яъни юлдузнинг бирлик фазовий бурчакда нурлаётган ёруғлик оқимини ифодаловчи миқдор. 3,81033эрг/ сек га тенг бўлган Қуёш ёрқинлиги бирлигида ифодаланади. Юлдуз ёрқинлиги тушунчаси умумий фотометриянянт «ёрқинлик» тушунчаси билан мос келмайди. Юлдуз ёрқинлиги юлдуз спектрининг маълум бир қисмига тегишли (визуал, фотографик Юлдуз ёрқинлиги ва ҳ. к.), ёки юлдузнинг бутун спектри бўйича нурланишига (болометрик Юлдуз ёрқинлиги) тегишли бўлиши мумкин. Булар бир-биридан катта фарқ қилиб, болометрик ёрқинлиги 5105 эрг/сек. Қуёш ёрқинлигига тенг бўлган юлдузлар (О спектрал синфига тегишли бўлган ўта гигант юлдузлар), болометрик ёрқинлиги Қуёш ёрқинлигидан бир неча юз марта кам бўлган юлдузлар мавжуд. Тахм. ёрқинлиги бу қийматдан кам бўлган юлдузлар бўлиши мумкин. Юлдуз ёрқинлиги масса, радиус ва сирт т-раси катталиклари қаторидаги муҳим катталикларидан ҳисобланади. Бу катталиклар орасидаги боғланишлар назарий астрофизикада ўрганилади.