ЮКАГИР ЯССИТОҒЛИГИ

ЮКАГИР ЯССИТОҒЛИГИ — РФ Саха Республикаси ва Магадан вилоятидаги ясситоғлик. Колима дарёси ўрта оқимининг ўнг соҳилида жойлашган. Жанубий ғарбдан шим. шарққа 500 км га чўзилган. Эни 250—300 км. Рельефи ясси, нураш кучли. Шим. ғарб томон пасайиб боради. Ўртача бал. 300—400 м. Баланд қисми — жан. да (Чубукулах кряжининг энг баланд жойи 1128 м). 400— 500 м баландликкача сийрак дарахтли ўрмонлар, тайга мавжуд. Ундан юқорида тоғ тундраси бошланади.

Категория: 0 YU