ЁШ

ЁШ (ҳуқуқда) — қонунчиликда ҳисобга олинадиган омил. Қонун муайян ҳуқуқий оқибатлар бошланишида одамнинг ёшини назарда тутади. Чунончи, шахе маълум ёшдан муомалага лаёқашлилик, ҳарбий хизматни ўташ, пенсиялар тайинланиш ва ш. к. билан боғлиқ ҳуқукларга эга бўлади. Балоғат ёши, яъни 18 ёшга тўлган шахе сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар (ваколатли органларга сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ва ҳ. к.) дан фойдаланади. Ёшнинг бошқа ҳуқуқий муносабатлар учун ҳам аҳамияти бор. Чунончи, никоҳ ёши Ўзбекистон Республикасида эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланган. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда вояга етмаганлар меҳнати билан боғлиқ масалалар ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ёшлар учун қўшимча кафолатлар белгиланган. 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари, улар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ишлар, улар учун қисқартирилган иш вақтининг муддати, меҳнат таътили бериш ва ш. к. белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК га кўра, содир этилган жиноят учун 16 ёшга тўлган жисмоний шахслар, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик учун — 13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортилади. Одамнинг неча Ёш далигини фуқаролик ҳолатлари ҳужжатларини қайд этиш идоралари берган гувоҳнома тасдиқлайди. Агар бундай ҳужжат йўқ такдирда, амалдаги қонунчиликда бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ёш тўғрисидаги масала суд томонидан кўриб чиқилади.

Категория: 0 YO