ЁРҒУЧОҚ — донни ёрмалаш ва ун қилиш учун тошни йўниб тайёрланган қад. асбоб. Ё. илк неолит даври (мил. ав. 4минг йиллик)да пайдо бўлган, мил. Ёрғучоқ (Самарканд). 3—4а. ларгача фойдаланилган. Ёрғучоқ 2 ясси тошдан иборат, остки тоши кенгроқ, бироқ тайпоқ, усткиси эса қабариқ юзли бўлган. Донни устки тошдаги махсус тешикдан пастки тош устига солиб, устки тош билан ишқалаб майдаланган. 3—4а. ларда думалоқ тошли қўл тегирмони пайдо бўлгач, Ёрғучоқ деярли ишлатилмаган. Тоғли жойлар ва даштчўлларда яшовчи кишилар орасида 20а. 20й. ларигача кенг тарқалган.