ЁРУҒЛИК СЕЗГИР МАТЕРИАЛЛАР — ёруғлик нури таъсирида физиккимёвий жиҳатдан ўзгарадиган материаллар (фото ёки киноплёнкалар, фото қоғозлар). Фотография ва кинематографияда Ёруғлик сезгир материаллар тайёрлашда ишлатиладиган ёруғлик сезгир модда сифатида, кўпинча, кумушнинг галоид тузлари (кумуш бромид, кумуш хлорид, кумуш йодид) ишлатилади. Фотопластинка, фотоплёнка, киноплёнка (целлулоид, триацетат ёки ацетилцеллюлоза) ва фотоқоғозга шундай моддалар суркалади (яна қ. Фотоматериаллар).